ТОЛА ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИ.
Keywords:
жин, тола, тола тозалагич, колосникли пичоқ, аралашмалар, нуқсонлар, ўлук, самарадорлик, унумдорлик.Abstract
Хозирги мавжуд қурилма кириш қисмидан кирган тола аррали барабан ёрдамида илиб олиниб, пичоқли колосникларга уриб, тола таркибидаги аралашмалардан тозалайди. Толани тозалаш самарадорлигини ошириш учун бир дона пичоқли колосник ўрнига козиқли барабан ўрнатилган. Козиқли барабан толани уриб тола таркибидаги аралашмаларни ажралишини яхшилайди. Тозаланган тола чиқиш қисмидан чиқиб кейинги жараёнга узатилади. Қурилмани камчилиги шундан иборатки, у тола таркибидаги аралашмаларни етарли даражада ажратмайди, бунга сабаб толани яхши титилмаслигидир. Жараённи ўрганиш натижасида шу маълум бўлдики, тола таркибидаги турли аралашмалар актив ва ноактивларга ажралади. Ноактивларини активлаштириш учун уларни тола ички қисмидан ташки қисмига силжитиш лозим бўлади. Бунинг учун қурилма остига қозиқли титувчи барабан ўрнатилган. Қозиқлар толага салбий таъсир қилсада толани етарли даражада тита олмасилиги сабабли, тола таркибидаги аралашмалар микдори юқорилигича қолмокда. Хозирда тола тозалаш қурилмани такомиллаштириш орқали унинг тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятлари ишлаб чиқилган.
References
1. А.Хожиев, А.Дадажанов, А.Махкамов, ‘‘Пахта толасини тозалаш қурилмаси’’ патент № IAP 03889, 24.02.2009
2. A. Hojiev, A. Dadajanov, ‘‘Cleaning Cotton from Integrated Mixtures by Complex Harmonic Movement’’ 23.07.2023 Scopus AIP Conference Proceedings.